19 Noyabr 2022 yil 251

“ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР БИРДАМЛИГИ – РИВОЖЛАНИШ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ”

 

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Туркий давлатлар бирдамлиги – ривожланиш сари янги қадам”  мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, Қарши давлат университети ўқитувчиси иштирок этди.

Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Шермухаммад Муслимов очди.

Йиғилишда сўз олган Қарши давлат университети ўқитувчиси, доцент Адиба Шайманова   ҳозирда Ер юзида 250 миллион нафардан ортиқ туркий тилли халқлар олтита мустақил туркий тилли давлат, яъни Озарбайжон, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳудудида истиқомат қилишини таъкидлади. Ушбу давлатларнинг умумий майдони салкам 5 миллион квадрат километрни ташкил қилади.

2009 йилнинг 3 октябрь санасида Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига асос солингани, аслида унга қадар ҳам Туркий давлатлар раҳбарлари саммити мавжуд бўлиб, унинг илк йиғилиши 1992 йил 30 октябрда Анқарада ўтказилган эди. 2018 йилнинг сентябрь ойида Президентимиз ушбу ташкилотнинг Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтказилган саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. 2019 йил сентябрида Ўзбекистон Нахичеван битимини ратификация қилиб, ўша йили октябрда тузилмага расман қўшилди.

Юртбошимизнинг Кенгашнинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган саммитидаги таклифига асосан, илк бор пойтахтимизда 2019-йилнинг октябрь ойида Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ҳамда Инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтди.

Айни пайтда Туркий тилли давлатлар ташкилоти таркибига Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия киради. Венгрия ҳамда Туркманистон эса унинг фаолиятида кузатувчи сифатида иштирок этади.

Саммит якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатларнинг айримлари хусусида тўхталиб ўтадиган бўлсак, тузилманинг номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилди. Туркий давлатлар ташкилотининг туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун Алишер Навоий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди. «Туркий давлатлар ташкилотининг Туркий инвестиция фондини ташкил этишни якунлаш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Text to speech