2 Iyul 2022 yil 384

ИНТЕРНЕТ МУҲИТИ ВA AХБОРОТ ЎЗГAРИШЛAРИ


Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Интернет муҳити вa aхборот ўзгaришлaри” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлар ходимлари ва Тошкент Ахборот технологиялари университети Қарши филиали ва Қарши давлат университети ўқитувчлари иштирок этди. Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев очди.
Йиғилишда сўз олган Тошкент Ахборот технологиялари университети Қарши филиали ўқитувчиси Барно Элмуродова сўзга чиқиб, компютер технологиясининг ажиб мўжизаси бўлмиш интернет курраи заминни ягона кибермаконга айлантирганини, унинг қатор ижобий жиҳатлари борлигини инкор этмаган ҳолда, айрим салбий жиҳатларидан ҳам кўз юмиб бўлмаслигини таъкидлади.
Бугун жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солувчи мисли кўрилмаган янги-янги хавфлар пайдо бўлмоқда. Интернет орқали амалга ошириладиган ахборот хуружларининг олдини олиш жуда мушкул. Шундан фойдаланган айрим кимсалар ўз ғаразли мақсадларини интернет орқали амалга ошириши оммавий тус олмоқда. Мафкуравий таҳдидлар, «ахборот хуружи» аввало фуқароларимиз, айниқса, ёшлар дунёқарашига салбий таъсир кўрсатади, жамоатчилик фикрини чалғитади.
Ҳозирги пайтда бу ахборий тажовузлар миллат руҳига, инсоният тараққиётига салбий таъсир кўрсатиши турган гап.

Text to speech