23 Сентябр 2020 йил 175

4000 АҚШ ДОЛЛАРИГА МАРИХУАНА

Гиёҳвандлик инсонни онгу тафаккури ва ўзлигидан мосуво қилувчи энг жирканч иллат. Шу боис бу иллат динимизда ҳам қонунларда ҳам қораланган.

2020 йил 14-сентябрь куни соат 15:30 ларда Шаҳрисабз туман ИИБ ЖҚБ ва Китоб туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “назоратли харид” тезкор тадбирда яна бир ики нафар оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилди. Жумладан, Китоб туманида яшовчилар О.Ғ. ва  А.А.лар 4000 АҚШ доллари эвазига соф оғирлиги 1036 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини “харидор”га Китоб тумани “Денов” МФЙ ҳудудида сотаётган вақтида қўлга олинди. Энди бу шоввозлар марихуана гиёҳванд моддасини қаердан олганини айтиб бериши тайин.

Айни кезларда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech