7 Апрел 2021 йил 31

Фирибгарга алданиб қолманг

 

Кейинги пайтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан узлуксиз огоҳлантиришларга қарамай фуқаролар фирибгарлар тузоғига тушиб қолмоқда. Бунга кўпроқ ҳуқуқий билими етишмаслигидан ташқари, ўта ишонувчанлик ва таклиф этилаётган маиший техникалар ёки кўчмас мулкларнинг арзонлиги фуқароларни ўзига жалб этмоқда. Жумладан, Қарши шаҳар “Чўлқувар” МФЙда яшовчи Р.А. 2020 йил май ойида Қарши шаҳар “Нахшаб” МФЙда яшовчи М.И.га Қарши туманида жойлашган 0,6 сотих ер участкасини арзон нархда сотишини айтиб, 17.500.000 сўм пулларни олади. Шундан сўнг Р.А.М.И.га 7.500.000 сўм қайтариб бериб, қолган пулларни қайтариб бермаган. Тоқати тоқ бўлган М.И. ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИОФМБга ариза ёзади. Айни пайтда  Қарши шаҳар ИИОФМБ              2-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech