1 Апрел 2021 йил 56

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг

2021 йил 27 февраль куни Косон тумани “Арабхона” МФЙда яшовчи Б.Б ТИИБ ариза билан мурожаат қилиб, ў ўз аризасида, Косон тумани “Қуйбоғ” МФЙда яшовчи Д.М  2021 йил 04 январь куни ўзига тегишли бўлган Косон тумани “Арабхона” МФЙда жойлашган “Гули нур савдо” МЧЖга қарашли савдо дўконига келиб, унга пулини 2-3 кунда олиб келиб беришликни ваъда қилган ҳолда, ундан “Sunny Gold” ва “Готовим дома” номли жами бўлиб, 83.905.000 сўмлик ёғ-маҳсулотларини олиб кетиб, пулларини ҳозирги кунга қадар бермасдан келаётганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Д.М.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech