20 Сентябр 2021 йил 87

Ўғри таниш хонадонидан ўғирлик қилди

Косон тумани “Регзор” МФЙда яшовчи уй бекаси Ғ.Д. шу йилнинг 13 сентябрь куни тушликдан сўнг уйига келиб, устахонасидаги жиҳозлари йўқлигини билди. Нарсаларини кўздан кечириб, 1 дона акфа ромларини кесиш ускунаси, 1 дона перфоратори, 1 дона дрелл мосламасини ва 1 дона “TCH tools” русумли фрезер ускуналарини кимдир ўғирлаган.
Ҳолат юзасидан жабрланувчи Косон туман ИИБга ариза берди. Ички ишлар органлари ходимлари олиб борган суриштирувлар натижасида туманнинг “Равот” МФЙда яшовчи С. Ў. Мазкур жиноятни содир этгани аниқланиб, ундан иш қуроллари далилий-ашё сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech