4 Май 2021 йил 390

3-секторда ишлар қизғин

Қарши шаҳрида 3 сектор худудида жойлашган маҳаллаларда, гузарларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, шаҳарнинг 3-секторига қарашли маҳаллалар ва марказий кўчалардаги ариқлар қазилиб, атрофига анвойи гуллар экилмоқда. Ушбу жараёнда мавжуд эски пиёдалар йўлаклари янгиланмоқда, йўқларига янги йўлаклар қурилмоқда. Маҳаллардаги таъмирталаб “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг уйлари, ҳовлилар таъмирланмоқда.
Бир сўз билан айтганда, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда қутлуғ Рамазон ойида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган бу каби эзгу ва хайрли ишлар воҳанинг шаҳар-туманлаприда ҳам давом этмоқда.

Text to speech