26 Январ 2023 йил 239

Қарор мазмун-моҳияти шахсий таркибга етказилди

   Муборак туман ИИБда Муҳтарам Президентимизнинг 2023-йил 20-январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

   Туман ИИБ шахсий таркиби иштирок этган йиғилишда бўлим бошлиғи подполковник Ф.Тойлоқов ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан яқин ҳамкорликка йўналтириш, фуқароларнинг ишончли ҳимоячиси бўлиши, соҳага ҳар томонлама пофессионал ходимларни жамлаш ва ишга қабул қилиш бўйича тушунтиришлар берди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланганини, ҳар бир ходими Кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурий ҳисобланиши, ходимнинг хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезони эканлиги мабодо, Кодексдаги қоида ва талабларга амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ходимни ички ишлар органларидан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун асос бўлиши иштирокчиларга тушунтирилди.

    Шунингдек, йиғилишда ИИОлари ходимлари билан боғлиқ салбий ҳолатлар ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари томонидан шахсий таркиб эътиборига етказилди.

    Соҳа хизмат раҳбарларига қўл остида хизмат олиб бораётган ходимларни кунлик иш фаолиятини назорат қилиш, хизмат ва шахсий автомашинаси бор ходимларга йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда автотранспорт воситаларини бошқаришлари шунингдек, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қаттий амал қилишлари, жисмоний ва юрудик шахслар ва уларнинг вакилларидан тушган мурожаатларни ўз вақтида ва қонуний ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

     Тадбирда мавзу доирасида қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Text to speech