30 Ноябр 2021 йил 258

Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг соҳавий хизматлари ходимларига Қарши тумани Хонобод қишлоғи ҳудудида жойлашган 16 гектарга яқин ажратилган ерга ички ишлар органлари ходимлари томонидан павлония кўчатлари олиб келинганди.
Тадбирда вилоят ҳокими Муроджон Азимов, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев ва вилоят прокурори Эркабой Тажиев манзарали кўчатларни экиш ишларида иштирок қатнашди.
Ушбу ер майдонига 13 750 дона мевали ва манзарали дарахтлар экиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда водий вилоятларидан олиб келинган 1000 дона павловния кўчатлари экиш ишлари бошланди.

Text to speech