23 Сентябр 2022 йил 231

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев 3-секторда яшовчи фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди

Юртимизда фуқароларнинг кундалик муаммоларини “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизим асосида бирма-бир ўрганиш, бу борада аниқланган юмушларни манзилли равишда бартараф этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари томонидан бу борада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев томонидан Қарши шаҳар ИИО ФМБда ўтказган сайёр қабулида кўплаб муаммолар муҳокама қилиниб, ечимини топиш чоралари кўрилди.
Сайёр қабулда 3-секторга қарашли маҳаллаларда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг субсидия ва банк кредити асосида ўзини ўзи банд қилиш, тадбиркорлик, ҳарбий мажбурият ва ўқиш контракти тўлови, бир марталик моддий ёрдамга оид 43 та мурожаатлари кўриб чиқилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 12 таси, яъни олти нафар талабалар ўқиши учун тўлов контракти, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи тўрт нафар хотин-қизларнинг фарзандларига мактаб формалари ва икки нафар ногиронга ҳасса берилди.
Қолган 31 та мурожаатлар эса ўрганиш учун вақт талаб этгани боис аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда ҳар бир мурожаат иш юритувига қабул қилиниб, 3-сектор ишчи гуруҳига бириктирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech