9 Сентябр 2020 йил 608

АЗАЛИЙ ОРЗУИМ АМАЛГА ОШДИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг туб моҳияти инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини устувор даражага кўтаришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Жумладан, юртимизда бу борада муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ғоялар бунга асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бунинг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январ куни парламентга йўллаган Мурожаатномасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасида муҳим қадам қўйиш ва мамлакатимизда узоқ вақтдан бери яшаб келган, бироқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси мақомини олмаган юртдошларимиз муамосини қонунга мувофиқ ҳал этиш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўриш зарурлигини қайд этган эди.

Натижада Ўзбекистон Респуликасининг янги таҳрирдаги “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқилиб, 2020 йил 18 февраль куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди. Мазкур қонун 2020 йил 28 февраль куни Сенат томонидан маъқулланиб, шу йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.

Юқоридаги қонун талабига кўра 1974 йилда Тожикистон Республикасида туғилган Қахарова Мавжуда Қахаровна 1993 йилда доимий яшаш мақсадида Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кўчиб келган. Шу йили у Қарши шаҳар, Чақар МФЙ, Токзор кўчаси, 10-уйга доимий рўйхатдан ўтган.  1999 йил 11 октябрда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан унга фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилгандива ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикасида узлуксиз доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келган.

Фуқаролиги бўлмаган шахс Қахарова Мавжуда Қахаровнани 2020 йил 28 май куни Қарши шахар ИИО ФМБ М ва ФРБга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш мақсадида мурожаат этади. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” янги таҳрирдаги Қонунининг 6-модда 1-қисмига асосан, мурожаати кўриб чиқилиб, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг хулосаси асосида унга Қарши шаҳар ИИО ФМБ М ва ФРБ томонидан 2020 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикасининг биометрик фуқаролик паспорти расмийлаштирилиб берилди.

-Азалий орзуим амалга ошди,- дейди кўзида севинч ёшлари билан Мавжуда Қахарова. - Бунинг учун ташаббускор, ҳар бир фуқаронинг дарди билан яшаётган Юртбошимиздан бутун умр миннатдорман.

Бундай имкониятдан Товошорова Махсуда Рахматуллоевна, Ахтамова Раъно Хабибовна, Каримова Саодат Эргашевналар ҳам баҳраманд бўлиб, ўз навбатида муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдириб, давлатимиз тараққиёти ва келажаги учун бор куч ва имкониятларини ишга солиб, садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ М ва ФРБ.

 

 

Text to speech