29 Ноябр 2021 йил 1740

"Биз зўравонликка қаршимиз" шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

 

▪️ Маълумки, БМТ Бош Aссамблеясининг 1999 йилнинг 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябр - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни, деб еълон қилинган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 ноябр куни Қарши давлат университетида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят Aёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази, вилоят ИИБ билан ҳамкорликда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирни университет Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Е.Ибрагимов кириш сўзи билан бошлади.

▪️ Йиғилишда сўз олганлар томонидан мамлакатимиз хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш борасида бир қатор меёрий ҳужжатлар қабул қилинганлиги еътироф етилиб, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кундалик ҳаётимизга тўлиқ ва тўғри татбиқ етиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил етилди.

▪️ Тарғибот тадбирида вилоят Aёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази директори К.Исмаилова, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар бўйича инспектор Ҳ.Тўрайева, Қарши шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Тошева маъруза қилдилар. Тадбир якунида йиғилганларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Text to speech