27 Май 2023 йил 376

“Болалар – юрт келажаги”

Қашқадарё вилояти ИИБда 1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болалар – юрт келажаги” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон қаҳрамони, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят тарғибот гуруҳининг раиси, "Оқила аёллар ҳаракати" а'зоси  Шаропова Муҳаббат Араповна  иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олган Ўзбекистон қаҳрамони  Шаропова Муҳаббат Араповна халқимиз азал-азалдан болажонлигини, ҳаётимиз давомчилари, эртамиз эгалари бўлмиш болаларни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш, жисмонан соғлом, ақлан етук қилиб тарбиялаш давлат ва жамият, қолаверса, барчамизнинг инсоний бурчимиз эканлиги таъкидлади.

Юртимизда болалар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланган, манфаатлари муҳофаза қилинган. Ўзбекистон бола ҳуқуқларига оид бешта халқаро конвенсияга қўшилган. Хусусан, айни пайтда БМТнинг «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенсияси»да назарда тутилган мақсад ва вазифалар ҳаётга изчил татбиқ этиляпти. Конституциямиз ва бошқа қатор қонунлар асосида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари таъминланмоқда. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Болалар омбудсмани институтининг фаолияти йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, турли таҳдид ва маънавий хуружлардан асраш, мажбурий меҳнатга жалб этмасликка хизмат қиляпти.

Ўзбекистонда болаларни соғ-саломат, ҳам жисмонан, ҳам ақлан етук бўлиб вояга етиши йўлидаги амалий саъй-ҳаракатлар ибратга моликдир. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан таълимнинг бирламчи ва асосий бўғини ҳисобланган мактабгача таълим тизими қайта ислоҳ этилиб, мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсати ишлаб чиқилди. Хусусан, замон талабларига мос, янги боғчалар қурилмоқда, мавжудларини таъмирлашга катта эътибор қаратиляпти. Соҳада хусусий секторни ривожлантиришга, малакали кадрлар тайёрлашга, боғчаларда ўғил-қизларни соғлом овқатлантириш ҳамда уларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини яхшилашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Буларнинг барчаси болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамровини ошириб, уларнинг соғлом бўлиб улғайишига замин яратмоқда.

Тадбирда Ташкилий бошқарма мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи  бош инспектори, маёр Искандар Раҳмонқулов фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ижроси, бошқарма Тва ЭКҚКБ бўлим бошлиғи, маёр Бегзод Жовлиев дунёдаги ижтимоий-сиёсий вазият тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар беришди.

Якунда “Е-ижтимоий-ҳимоя.ИИВ Ўз” электрон платформаси юритилиши бўйича иштирокчиларга видеоролик намойиш этилди.

 

 

Text to speech