2 Июл 2022 йил 295

Давлат герби – мустақиллик тимсоли!


Қашқадарё вилояти Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Давлат герби – мустақиллик тимсоли!” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари, соҳавий хизматлари ходимлари Қарши давлат университети ўқитувчлари иштирок этди.
Тадбирда Қарши давлат университети доценти Зохид Боймуродов сўзга чиқиб, бу йил Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрами нишонланаётгани алоҳида эътироф этилди. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, ундан фойдаланиш тартиб-қоидалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Маърифий тадбир иштирокчилари давлат герби тўғрисидаги саволларига батафсил жавоблар олишди.

Text to speech