24 Ноябр 2021 йил 311

Деҳқонободда ИИБ ходимлари ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” деб номланган марафон бўлиб ўтди

 

Деҳқонобод туманида Ички ишлар ходимлари ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам”, шиори остида юриш марафони бўлиб ўтди.

“Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ етиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга асосан ташкил етилган бўлиб, унда туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби ходимлари фаол қатнашди”, — дейди туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ҳайдаров.

Қайд етилишича, юриш марафонидан сўнг ИИБ ходимлари футбол бўйича ҳам ўзаро беллашиб, ғолибларни аниқлаб олган.

Text to speech