23 Феврал 2021 йил 434

ФАХРИЙЛАР ВА ХОДИМЛАР УЧРАШУВИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ва бошқарма Фахрийлар кенгаши воҳанинг Деҳқонобод ва Ғузор туман ИИБларида ёшлар ва уларга бириктирилган мураббийлар билан учрашув ўтказди.Тадбирда сўз олганлар бошқарма раҳбарияти томонидан шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, йўл-транспорт ҳодисаларига йўл қўймаслик, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, ходимларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, ғамхўрликларга жавобан Ватан хизматига камарбаста бўлиш лозимлигини таъкидлашди. Фахрийлар узвий анъанага содиқ қолган ҳолда жорий йилда ҳам ёшларга маслаҳатчи-кўмакчи сифатида ҳар томонлама ёрдам беришларини билдиришди. Фахрийлар ва ходимлар амалдаги йилда амалга ошириладиган ишлар хусусида ишлаб чиқилган режа асосида ишлашга келишиб олинди. Бу йўналишдаги тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech