13 Январ 2021 йил 579

Фуқароларни шахсини тасдиқловчи ID-карталар расмийлаштирилмоқда

Қашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 4 январидан биометрик паспорт ўрнига ID-карталар берила бошлади. Бўлинмаларга замонавий махсус қурилмалар келтирилди. Улар ёрдамида фуқароларга шахсини тасдиқловчи ID-карталар расмийлаштирилмоқда.

Ўтган бир ҳафта давомида вилоятдаги туман ҳамда шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилган 1079 нафар фуқаро ID-картага эга бўлди.

- ID-карталарни олиш учун ҳеч қандай махсус ҳужжат талаб этилмайди. Фақат паспорт, ариза ва давлат божи – базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи (198 470 сўм) тўланиши лозим. Биринчи марта паспорт олиш учун мурожаат қилган ёшлар бўлса, ариза, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, отаси ёки онасининг паспорти нусхасини тақдим этади, ID-карталарни бир иш кунида олиш имконияти мавжуд.

Text to speech