26 Январ 2023 йил 246

Ҳам ҳуқуқий, ҳам тарбиявий тадбир

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Д.Н.Ашуров Косон туманида жойлашган 7533 ҳарбий қисм 4-батальонга ташриф буюрди. Ташриф давомида ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти бўйича йиғилиш ўтказиб, иштирокчиларга тегишли тушунтириш ишларини олиб борди.

Ташриф давомида қўмондон ўринбосари 2020-2023 йиллар давомида Қоровул қўшинларида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилди. Сўнгар, ҳарбий хизматчилар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ҳар хил турдаги таваккалчиликка асосланган букмекирлик ўйинларни салбий оқибатлари уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳозирги кунда бу каби қимор ўйинларига чек қўйиш хусусида шахсий таркибга тушунтиришлар берди. 

Якунда ҳарбий қисм ва батальондаги шахсий таркибнинг муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этишда кўмаклашиш бўйича  барча тоифадаги командирларга тегишли топшириқлар берди.

Text to speech