30 Июл 2021 йил 318

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ ВА ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ

 

Қашқадарё вилоят ИИБда Ташкилий бошқарма Навбатчилик қисми томонидан жорий йилда амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма 102 хизмати, Навбатчилик қисми, шаҳар-туман ИИБ навбатчилик қисми ходимлари ЗООМ орқали иштирок этди. Кенгайтирилган йиғилишини вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи, подполковник Ш.Чориев очди ва олиб борди.
Нотиқ ўз сўзида ички ишлар органларида ташкил этилган 102 хизмати фаолияти, шахсий таркибни тарбиялаш, ўқитиш, касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишга оид фикр-мулоҳазаларни иштирокчилар эътиборига етказди.

Text to speech