3 Июл 2020 йил 825

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирига юқоридаги номлари таъкидлаб ўтилган раҳбарлар бошчилигида шаҳар ва туманлар ҳокимликларида давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳудудий вакилларини жалб этилган ҳолда соат 08.00да хизмат олди йўриқномаси ўтказилди ва ҳар бир масъул шахсларнинг вазифалари белгилаб берилди.

 

Жорий йилнинг 2 июль куни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник У.Н.Яхшиев бошчилигидаги вилоят ИИБ ҲПБ ишчи гуруҳи томонидан Касби туманида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ва уларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник У.Н.Яхшиев ва Касби туман ИИБ бошлиғи подполковник Ф.Ф.Ибрагимовлар томонидан туман ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмаси, Деҳқон бозори, АТ Агробанк ва Халқ банки Касби тумани филиаллари ва бошқа ташкилотларда санитария ва карантин қоидаларига риоя қилиш аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш тўғрисида мазкур ташкилотлар раҳбарлари вазифадор этилиб, огоҳлантирилди.

Text to speech