26 Ноябр 2020 йил 604

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ВИДЕО КУЗАТУВ КАМЕРАЛАРИ ОРҚАЛИ АНИҚЛАНДИ

Шаҳрисабз қадимий ва тарихий обидалари ўзига хос туризм намойиш объектлари ва зиёратгоҳлари билан дунёга машҳур. Амир Темур хиёбони, Оқсарой тарихий ёдгорлиги каби ўнлаб маданий ёдгорликлар ана шулар жумласидан. Бундай маданий меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келажак авлодга етказиш барчамизнинг бурчимиз. 

Бироқ орамизда аждодлар қолдирган меросга бефарқлиги етмагандек, у ерда тўқликка шўхлик қабилида автомашина билан киргани ачинарли. Жумладан, 2020 йилнинг 18 ноябрь куни соат 21:20 ларда Шаҳрисабз шаҳар “А.Темур” хиёбонига киришдаги 3 та асосий йўл четида ўрнатилган автотранспорт воситаларини киришини тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилганлигига қарамасдан Шаҳрисабз шаҳрининг “Зингирон” МФЙда яшовчи Н.Н., “Қушхона” МФЙ да яшовчи С.А., “Наврўз” МФЙда яшовчи Н.А. ва “Қўшховуз” МФЙда яшовчи А.С.лар бошқарувида бўлган автотранспорт воситаларида хиёбон ҳудудига пиёдалар йўлакчаси орқали кирган. Дастлаб, Оқсарой тарихий ёдгорлиги, сўнгра Амир Темур ҳайкалининг олд қисмидаги зиналарга автомобилларнинг орқа ғилдирагини чиқариб, транспорт воситалари ёрдамида хавфли манёврларни амалга ошириб, жамоат тартибини ва фуқароларанинг осойишталигини бузишда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ҳолати хиёбон ҳудудида ўрнатилган кузатув камерлари орқали аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ЙҲХГ ЙПХ инспекторлари Ш.Носиров ва Н.Хўжаевлар томонидан йўл харакати қоидаларининг 3.1 тақиқловчи белгисига амал қилмаганлиги сабабли фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Text to speech