26 Ноябр 2020 йил 632

ИИВ Қашқадарё академик лицейида “1-декабрь – Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан “ОИТС – умр заволи” мавзусида маънавий ва маърифий учрашув ўтказилди.

2020 йил 26 ноябрь куни ИИВнинг Қашқадарё академик лицейида “1-декабрь – Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан “ОИТС – умр заволи” мавзусида маънавий ва маърифий учрашув ўтказилди.

Ўтказилган учрашувда касалликларнинг хасталик аломатлари ва ундан сақланиш бўйича огоҳликни оширишга қаратилган мавзуга доир фикр ва мулоҳазалар ички ишлар органлари ходимлари, академик лицейнинг ўқувчи ва ўқитувчиларининг эътиборига етказилди.

Шунингдек, ушбу учрашувда Қашқадарё вилояти Тиббиёт бўлими СЭНМ бошлиғи майор Р.Даминов, шифокорлар М.Рахимова ва Р.Ашуровалар томонидан узоқ давом этувчи сурункали юқумли инфекциялар қаторига кирадиган антропоноз касалликларнинг келиб чиқиш белгилари ва юқиш йўллари каби тушунчалар иштирокчилар эътиборига етказилди.

Text to speech