30 Ноябр 2021 йил 366

Касбий тайёргарлик ойлиги

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни ИИВнинг 2021 йил 9 ноябрь кунидаги 238-сонли фармойишига асосан 7533-ҳарбий қисмга қарашли “Қўнғиртоғ” ҳарбий дала ўқув майдонида Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди шахсий таркиби "Касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида жанговар (ПМ, АКМ. СВД) қуроллардан амалий ўқ отиш бўйича маҳорат машғулотлари ўтказишди.
Машғулотларда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг жанговар бўлинмалари билан ҳамкорликда шартли фавқулодда ҳолатлар, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш, жиноятлар, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ўқув машғулотида иштирок этиб, тажриба ва маҳоратларини оширишди.

Text to speech