14 Сентябр 2021 йил 419

Кун тартибида хизмат интизоми ва қонунчилик

 

ИИВ ҚҚББ Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда “Қонунчилик ва хизмат интизомни мустаҳкамлаш борасида ота-оналарнинг роли ва ўрни” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Распубликаси ИИВ СҲХББҲТБ бўлими, ҳарбий қисм раҳбарияти, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда оила аъзолари иштирок этди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ходимларининг хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши, зиммасига юкланган вазифаларни бекаму кўст бажариши учун барча шарт-шароитлар яратилгани қайд этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг оилавий ва шахсий муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда ҳарбий қисм раҳбарияти билан бирга ота-оналар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳам кўмаги зарурлиги таъкидланди.

Хизмат давомида ва хизматдан ташқари пайтларда раҳбарият ва ота-оналар мустаҳкам алоқа ўрнатиши, фарзандининг ҳар бир хатти-ҳаракатини назорат қилишда ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мунтазам хизмат интизоми ва қонунчиликни бузишга мойил ходимлар билан тарбиявий-профилактик тадбирлар ўтказиш, юриш-туриши ва руҳиятида ўзгариш сезилган ходимлар билан тиббий ва профилактик суҳбатлар уюштириш бўйича йўриқномалар берилди.

Ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа қонунбузилиши ҳолатлари таҳлил этилиб, салбий ҳолатларни юзага келтирувчи шарт-шароитлар ва омилларни олдини олиш ҳам эътибордан четда қолмаслиги иштирокчиларга уқтирилди.

Йиғилиш якунида ИИВ ва ҳарбий қисм раҳбарияти иштирокчиларнинг саволларига жавоблар қайтаришди. 

Text to speech