21 Январ 2022 йил 285

ЛИЦЕЙДА ЎҚУВ СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ


Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейида қишки таътил вақтида ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаш, таълим соҳасидаги янгича ёндошувларга таянган ҳолда дарс машғулотларини сифатли ва қизиқарли ташкил этишларини таъминлаш мақсадида бир қатор семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ташкил қилинмоқда. Жумладан, 2022 йил 21 январ куни академик лицейда Қашқадарё вилоятидаги Президент мактаби директори, “ Global education ” ўқув маркази раҳбари Сардор Содиқов ҳамда таълим муассасаси ўқитувчилари иштирокида “Ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш ва хорижий тилларни самарали ўргатиш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Машғулот жараёнида бугунги кун ўқитувчилари олдида турган асосий талаблар, интеллектуал салоҳияти юқори, дунёқараши кенг, маънавий етук, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш борасида сўз борди. Шунингдек, ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқиш ва эътибори ошиб бораётганлиги, бу эса ўз навбатида чет тили ўқитувчиларига алоҳида масъулият юклаши, дарсларни ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда ташкил қилиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Text to speech