18 Май 2022 йил 304

Маънавият маршрути – Музейлар

 

18 май – Халқаро музейлар куни бўлиб, у 1977 йилдан бери нишонлаб келинади. Ушбу сана муносабати билан 2022-йилнинг 14-май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицейининг 1-босқич ўқувчилари Қарши шаҳрида жойлашган Бекмир мадрасаси, Ватанпарварлар боғи ҳамда Хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали монументига ташриф буюришди. Ўқувчиларга академик лицейнинг тарих фани ўқитувчиси Aсрор Рахимов ҳамроҳлик қилди.
Қаршининг қадимги қалъаси, унинг бош майдони Регистон ва унинг атрофида жойлашган қатор масжидлар, мадрасалар, Чорсу, Сардоба ва бошқа обидалар шаҳарга кўрки, файзи, маҳобати ва улуғворлик бахш етганлиги ҳақида A.Рахимов ўқувчилар батафсил маълумотлар берди.
Шундан сўнг ўқувчилар Қасрҳи шаҳрида жойлашган Хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкалини зиёрат қилишди. ИИ жаҳон уруши даврида ўзбек халқи кўрсатган жасорати ва фронт ортидаги заҳматли меҳнати ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берилди.
Шундан сўнг ўқувчилар Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар боғи” га ташриф буюришди. Ва боғ ичидаги музейни кўздан кечиришди. Бу каби ташрифлар ёшлар руҳиятида ватанпарварлик туйғуларини янада ошириши шубҳасиздир.

Text to speech