11 Май 2022 йил 374

МАРД ЎҒЛОННИНГ ЁРҚИН ХОТИРАСИ МАНГУДИР!


Юрт тинчлиги, халқ осойишталигини таъминлаш жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тадбирларда хизмат вазифасини бажариш вақтида мардларча ҳалок бўлган ходимлар ҳамиша фахр ва ғурур билан хотирланади. Жумладан, ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори катта сержант Азизбек Аннақулов ҳам қисқа ҳаёти давомида мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб, ҳаётдан кўз юмди.
Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан марҳум Азизбек Аннақулов таълим олган Чироқчи туманидаги 4-ўрта мактабда қаҳрамоннинг бюсти очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ЙҲХБ ва Чироқчи туман ИИБ, фаоллар ва мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, марҳумнинг оила аъзолари иштирок этди.
Дастлаб мактаб ҳовлисида марҳум Азибек Аннақуловнинг бюсти очилди. Сўнгра, тадбирда сўз олган вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи полковник А.Садиров халқимизнинг тинчлик ва осойишталигини кўз қорачиғидек асраш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятларни олдини олиш борасида самарали хизмат қилиб, жонини фидо қилган марҳум Азизбек Аннақуловнинг хизмат ва ҳаёт йўли ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берди. Бошқарма “Хотира монументи”да унинг номи абадийлаштирилгани таъкидлаб ўтди.
Мард ўғлоннинг ёрқин хотираси ёдга олинган тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан ватанпарварлик руҳидаги шеърлар ўқилди.

Text to speech