21 Январ 2022 йил 247

Масъул кузатувичиларсиз юрган бир гуруҳ вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан қонуний чора kўрилмоқда

Шаҳрисабз, Қамаши ва Яккабоғ туманлари ҳудудида вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида ички ишлар органларининг психолог-инспекторлари салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 20 январь куни туманлар ҳокимлиги, прокуратураси, ХТБ, ёшлар агентлиги ва туман ИИБ ВЕБИГ инспектор-психологлари ҳамкорликда тунги рейд тадбири ўтказилди.
Тадбирларда аниқланган масъул кузатувичиларсиз юрган бир гуруҳ вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан, ошхона, кафе-бар ва компюьтерхона эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 188-2-моддасига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Туманларда вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech