14 Май 2022 йил 342

Матонат – имконияти чекланганлар учун имтиёздир

      Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 4 май кунидаги фармойишига асосан, Қашқадарё вилояти ИИБга бириктирилган Қарши шаҳридаги 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари ўртасида “Матонат” спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашуви ташкил этилди.
      “Инсон қадри учун” тамойили асосида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган илк босқичи 1-4-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилди. Мактаб-интернатнинг 1-4 синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларнинг шахмат турида Сайдалихон Ғуломов, шашка йўналишида Фахриддин Шавкатов, югуриш мусобасида Мухаммад Бекмуродов ва узунликка сакраш бўйича Дилшод Эшқувватов ғолибликни қўлга киритди.
      Мусобақанинг иккинчи босқичи – 5-11-синфлараро ўқувчилари ўртасида шахмат турида Мирсаид Муборов, шашка йўналишида Элёр Икромов, югуриш мусобасида Омад Эштемиров, узунликка сакраш бўйича Холбек Улашов ва кураш бўйича Севинч Рўзиевалар ғолибликни қўлга киритди.
        Мактаб-интенатнинг ўқувчилари орасида дарсдан бўш вақтлари бадиий китобларни мутолаа қилишни канда қилмайди. Айниқса, Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб”, “Сеҳрли қалпоқча” асарларини севиб ўқийди. Шу боис ўқувчилар ўртасида ўтказилган “Зукко китобхон” танловида кичик синфлараро Мехринур Абдушукурова, юқори синфда Имона Диллаева, шеърхонликда эса Нурина Қаюмова ва Ғайбулла Абдурахмонов ғолиб бўлди.
           Мусобақа ғолибларига вилоят ИИБнинг ғолиблик дипломи ва эсталик совғалари топширилди ва ғолиб бўлган ўқувчиларга республика босқичида иштирок этиш учун йулланмалар берилди. 

Text to speech