14 Май 2022 йил 322

Меморандум имзоланди  

 

Қашқадарё вилояти ИИБда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, соҳавий хизматлари шахсий таркиб билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев очди.

Оила, хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида тузилган тизим зиммасига оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амлга ошириш вазифаси юклангани таъкидланнди. 

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Каромова Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан вилоятда хотин-қизлар бошқармалари тузилганини айтиб ўтди. Фармонга асосан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига ёрдам кўрсатиш  даражасини ошириш тизим ходимлари зиммасига асосий вазифа этиб қўйилди.

Якунда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Text to speech