20 Сентябр 2021 йил 1293

Миллий ғурур-маънавий комиллик мезони

 

ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисм 4-баталъонида жума “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни" шиори остида “Миллий ғурур-маънавий комиллик мезони” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Косон туманидаги 85-ўрта мактаби ўқувчилари,    уюшмаган ёшлар, ҳарбий хизматчилар иштирокэтди. 

Тадбирни батальон командири майор Нурбек Тоғаев очиб, жамият  тараққиётида инсонларнинг одоби, тарбияси, хулқи ва маънавий камолот даражаси муҳим рол ўйнашини таъкидлади. Қаерда маънавий-маданий, ахлоқий камолот юксак бўлиб, маърифий-тарбиявий тадбирлар оқилона йўлга қўйилса, жамиятнинг ижтимоий адолат мезонлари тез ривожланган. Одоб, ахлоқ, ғypyp, ор-номус ва уят инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити билан ёшларга сингдирилган. Бугунги кунда ёшларимизни ҳар томонлама маънавий ва маърифий жиҳатдан ўзини тута билган, ўз шаъни, уяти, ғурурини ҳимоя қила оладиган  қилиб тарбиялаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги тадбирнинг мақсад-моҳияти ҳам айнан шунга қаратилган.

Тадбирлар давомида ҳарбий хизматчилар томонидан ўқувчи ёшларга ҳарбийлар ҳаёти ва миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида малумотлар берилди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган тадбир якунида ҳарбий хизматчилар, муддатли аскарлар ва ўқувчилар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича ўртоқлик мусобақаси уюштирилди.

Text to speech