19 Ноябр 2021 йил 282

Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театрида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театрида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Фахрийлар кенгаши, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейи, бошқарма фахрийлар кенгаши аъзолари иштирок этишди. Тадбирни Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев очиб, “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари!” шиори асосида ташкил этилган “Уч авлод учрашуви”нинг аҳамияти муҳимлигини таъкидлади.
“Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари!” шиори остида ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги тантаналари соҳа ходимлари билан бирга халқимиз томонидан кенг миқёсда байрам сифатида юксак савияда нишонланди. Албатта, мустақилликни мустаҳкамлаш ва давлатимиз тараққиётида катта авлод вакилларининг беминнат хизмати бор. Шу боис бугун уларни эъзозлаш, ҳурмат эҳтиром кўрсатиш давлат аҳамиятидаги масалага айланди. Жумладан истиқлолни кўз қорачиғидай асрашда бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар хизмат қилган фахрийларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Фахрийларнинг тажрибаси ва малакаси ёш ходимлар учун ибрат мактаби.
Ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган отахонларнинг аксарияти ўйда ўтиришни эп билмасдан устоз-шогирд анъанасига содиқ қолган ҳолда соҳа вакилларидан ўз маслаҳатларини аяшмаяпти.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг маслаҳатчиси генерал-лейтенант Баходир Ахмедов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ёш авлодни тарбиялашда “устоз-шогирд” анънасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларни орттирган тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Юртимизда фахрийларга кўрсатилаётган эҳтиром, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларни эътироф этди. Жумладан, фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қуватлаш ишлари ҳар доим раҳбарият эътиборидан четда қолмаяти. Ўз навбатида фахрийлар ҳам ёшларда ватанга муҳаббат, Президентга садоқат туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида “Уч авлод учрашуви” каби қатор тадбирларда ёшлар ва ходимларнинг касб маҳорати ва тажрибасини оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётганини таъкидлади.
Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги генерал-майор Раим Каримов тадбирда сўз олиб, бугун мустақил мамлакатимизда ёшлар давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар, ғамхўрликлардан илҳомланиб, Ватан хизматига камарбаста бўлишга, бунда фахрийларнинг хизмат ва ҳаёт йўлида орттирган тажриба маслаҳатларига таянган ҳолда пухта билим олиб, ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишишида бундай учрашувларнинг аҳамияти ниҳоятда беқиёслигини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги полковник Аваз Азизхўжаев, Ички ишлар вазирлиги Академияси профессори, полковник Шариф Қобиловлар ҳам ўз маърузаларида ёшлар ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб улғайишида фахрийларнинг тажриба ва малакаси мактаб вазифасини ўташини билдирди.
Вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Содиқ Исломов ҳурматли ва азиз устозлар вақтларини аямасдан, вилоятга ташриф буюриб, ёш ходимларга ўз билим ва тажрибаларини улашиб, ходимларда касбига садоқат, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни камол топтиришга муносиб ҳисса қўшаётганини эътироф этишди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech