7 Март 2023 йил 285

“Нурли маскан” ўқувчилари хотин-қизлар байрамини муносиб нишонлашди

Яшариш ва яшнатиш фасли баҳорни энг мўътабар ва мунис ҳилқат онажонлар, опа-сингилларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис баҳор фаслининг илк дамлари хотин-қизлар байрами билан ҳамоҳанг кечади. Жумладан, барча соҳаларда бўлгани каби Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги 18-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернати ўқувчилари ва ўқитувчилари учун Қарши шаҳридаги “Фаровон” ресторанида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва мактаб педагогик жамоаси ҳамда икки юз эллик нафар ўқувчилар иштирок этган тадбирда “Нурли маскан” ўқувчи қизларига байрам совғалари улашилди. Нурли маскан мактаб ўқувчилари томонидан айтилган она Ватанни, хотин-қизларни мадҳ этувчи шеърлар байрамга ўзгача файз улашди. Воҳадаги таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқларга уланиб кетган тадбир болажонларнинг қалбини қувончга тўлдириб, уларга олам-олам завқ бағишлади.

Text to speech