27 Май 2023 йил 211

“Одам савдоси жиноятини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида навбатдаги ўқув-семинар машғулоти Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида навбатдаги ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг Қашқадарё вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ўқув-семинарда вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ходимларининг ҳам иштироки таʼминланди ҳамда “Одам савдоси жиноятини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуси бўйича Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи подполковник Д.С.Расулов ва “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг Қашқадарё вилояти бўлими бошқарув раиси Ш.А.Раупова томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.

Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Text to speech