17 Май 2023 йил 268

Ўқувчилар огоҳлиги оширилди

Қарши шаҳар “Равоқ” маҳалласида жойлашган 40-мактабда “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Тадбирда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ҲПБ ВЕ ва ЁБИГ ВЕМБ катта инспектор-психологлари, “Равоқ” маҳалласи ва мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган подполковниклар А.Бегимова, И.Бозоровалар ёшлар ва вояга етмаганлар қонунбузарликлардан холи бўлиши, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Якунда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Text to speech