9 Апрел 2021 йил 419

Ўзбегим қадирятлари

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги “Юлдузча” мактабгача таълим ташкилотида соҳибқирон, буюк давлат арбоби ва илм-маърифат ҳомийси Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан “Ўзбегим қадирятлари” мавзусида бадиийлаштирилган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, ота-оналар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Амир Темурнинг бетакрор давлат бошқарувчиси бўлиш билан бирга ўзликни англаш, ўзбек миллий анъана ва қадриятларини тиклаган маданият ва маърифат ҳомийси, кучли сиёсатчи сифатида жаҳонда ном қолдирганини  тадбирда сўз олган вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Ҳ.Рўзибоев эътироф этди.

“Ким қудратимизга шубҳа қилса, биз қурдирган иморатларга боқсин” дея Амир Темур бежизга таъмидламаган. Зеро, соҳибқирон даврида бунёд этилган бетакрор меъморий обида ва бинолар, хонақолар ҳануз ўз салобатини йўқотмаган.             

Text to speech