16 Май 2022 йил 313

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД тўртинчи минтақавий ҳудуд 3-сон ЖИЭКда “Терроризм йўналиши ва ижтимоий тармоқларда таъқиқланган сайтлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД тўртинчи минтақавий ҳудуд 3-сон ЖИЭКда “Терроризм йўналиши ва ижтимоий тармоқларда таъқиқланган сайтлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ ЖИЭД бўйича бўлими тўртинчи минтақавий ҳудуд ЎМИБ тезкор вакили, Қашқадарё вилоят ИИБ Терорризим ва экстремизимга қарши курашиш бошқармаси вакили, тўртинчи минтақавий ҳудуд МММ ҳамда колония ходимлари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар бугунги кунда техника тараққиёти ривожлангани сари турли хил ёт ғоялар оқими ҳам ортиб бораётгани, бу каби салбий иллатларга қарши курашиш бўйича иш тизими йўлга қўйилганлиги,
Ўзбекистон давлати мустақилликнинг илк кунлариданоқ ўзининг динга муносабатини аниқ ва қатъий белгилаб олганлигини, Давлатнинг динга муносабати “Инсон эътиқодсиз яшай олмайди”, “Дунёвийлик – даҳрийлик эмас” деган аниқ тамойиллар бош қомусимиз Конституция ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда ҳам ўзининг ҳуқуқий ифодасини топганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳамда бугунги кунда долзарб мавзу бўлиб келаётган турли хил қонунда зид бўлган таваккалчиликка асосланган ижтимоий тармоқлардаги ўйинларни ўйнамасликка, интернет тармоқлари орқали таъқиқланган ва ғайри қонунийликни тарғиб этувчи сайтлардан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари фойдаланмаслик лари талаби қўйилди. Бу каби қалтис хато оқибатида қанчадан қанча инсонлар азият чекиб, оилалар бузилаётганлиги ҳамда фарзандлар тарбиясига салбий таъсир этаётганлигини кўриш мумкин.

Шунинг билан бир қаторда бутун дунё миқёсида тараққиётнинг илдизига болта урувчи омил ҳисобланмиш коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳам тушунчалар бериб ўтилиб, ҳар-бир ходимни янада ҳушёрликка чорлаб, ноқонуний ҳаракатларга йўл қўйилмаслик бўйича топшириқлар бериб ўтилди.

Text to speech