22 Сентябр 2021 йил 381

Қарор ижроси амалда

Яккабоғ тумани ИИБ МваФРБ ҳамда туман ИИБ 19-сонли ИИБ ИМваФРГ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси хукуматининг айрим қарорларига чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 549-сонли Қарорига ҳамда 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган ”Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби”ни 65-банди ўз кучини йўқотган деб белгиланди.
Шу муносабат билан мазкур қарор талабига кўра хорижий давлатлардан турли мақсадларда маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келган ва бугунги кунда вақтинчалик қайд муддати тугаган холатда Яккабоғ туманида вақтинча яшаб келаётган чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикаси худудидан 2021 йил 10 сентябр кунига қадар чиқиб кетишларини, шу ўринда уларни қабул қилган хонадон эгалари ҳамда корхона, ташкилот раҳбарлари бундай тоифадаги чет эл фуқароларини республикамиз ҳудудидан чиқариб юбориш чораларини кўришлари лозимлиги белгиланган.
Шунингдек, мазкур қарор талабига кўра, Яккабоғ туман ИИБ М ва ФРБ хамда Яккабог туман ИИБ 19-сон ИИБ ИМваФРГтомонидан туман ҳудудида ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни туман ҳудудида ноқонуний кириб келишлари, бўлишлари ва яшашларини олдини олиш мақсадида туман ҳудудида муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан,1969 йил 27 апрелда Россия Федерациясида туғилган ва Россия Федерацияси фуқароси бўлган Жулидова Елена Николаевна 2021 йил 7 сентябр куни Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Шаршарбоғот қишлоғида яшовчи таниши Хуррамов Даврон Имомович яшаш хонадонига мехмонга келган бўлиб, 2021 йилнинг 13 сентябрига қадар вақтинча паспорт қайдидан ўтмасдан яшаб келган бўлиб, у ушбу ҳатти-ҳаракати билан МЖтКнинг 225-моддаси 1-қисми талабини бузганлиги учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Шаршарбоғот қишлоғида яшовчи, 1963 йил 1 мартда Яккабоғ туманида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Хуррамов Даврон Имомович ўзига тегишли бўлган яшаш хонадонига 1969 йил 27 акпрелда Россия Федерациясида туғилган ва Россия Федерацияси фуқароси Жулидова Елена Николаевна 2021 йил 07 сентябр куни Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига келганлиги, лекин 2021 йилга 13 сентябрга қадар вақтинча паспорт қайдидан ўтказмасдан яшашига шарт-шароит яратиб берганлиги ва у МЖтКнинг 225-моддаси 5-қисми талабини бузганлиги учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Туман ИИБ МваФРБ ҳамда туман ИИБ 19-сонли ИИБ ИМваФРГ ходимлари томонидан келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун ҳудудларда тарғибот ва ташвиқот ишлари давом этмоқда.

Text to speech