9 Апрел 2021 йил 418

Қарор моҳияти тушунтирилди

 

Қарши шаҳрида вилоят ички ишлар органлари ходимларининг жанговар ва махсус тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғини бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Яқинда ўқув йиғинида иштирок этаётган вилоят ИИБ ходимларининг қуролни сақлаш ва фойдаланиш борасидаги билим ва малакаларини ошириш мақсадида бошқарма ППХ ва ЖТСБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ж.Тошев ва Назорат-лицензия фаолияти гуруҳи ходимлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабр кунидаги “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти шахсий таркибга тушунтирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech