17 Март 2023 йил 282

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида кўпкураш мусобақаси бўлиб утди

21 март – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида кўпкураш мусобақаси бўлиб ўтди.

Бошқарма бошлиғининг шахсий таркибни касбий, жисмоний ва руҳий тайёгарлигини оширишга қаратилган фармойишига асосан ташкил этилган кўпкураш мусобақасида жамоалар тўсинда тортиниш, АКМ ва ПМ қуролларини қисмларга ажратиш ва йиғиш, 100 метрга қисқа масофага югуриш, арқон тортиш ва тош кутариш борасида ўзаро куч синашдилар.

Қизғин баҳс ва мунозаларга бой кечган мусобақада 1-ўринни вилоят ички ишлар бошқармаси спортчилари, 2-ўриннни Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жамоаси ва 3-ўринни ҳарбий қисм курсантлари қўлга киритишди.

Кўпкураш мусобақаси ғолибларига вилоят ИИБ бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ва қимматбаҳо совғаларни Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов тантанали топширди.

Text to speech