7 Май 2021 йил 290

Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбирлари олиб борилмоқда

“Чоршанба – Темир йўлларда хавфсизлик куни” муносабати билан темир йўл инфратузилмаларида хавфсизликни таъминлаш, ҳар хил бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, темир йўл яқинида жойлашган мактаб ва маҳаллаларда кўргазмали қуроллар асосида ташкил этилган тарғибот тадбирларида поездларнинг ҳаракати вақтида яқинига келмаслик, мол ва бошқа чорва молларини белгиланган ҳудудларда боқмаслик, вагонларга тош отмаслик борасида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, яқинда Деҳқонобод туманидаги 2-33-88-сонли мактабларда ташкил этилган тадбирларда юқоридаги каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳамда маҳаллий аҳоли вакилларига кўргазмали қуроллар ва жонли мисоллар асосида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
А.Жўланов,
Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ
ҲПГ инспектори катта лейтенант

Text to speech