11 Май 2022 йил 327

РУЛДА ҲУШЁРЛИК МУҲИМ МАСАЛА


Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йилнинг тўрт ойида автойўлларда 121656 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, қоидабузарликларнинг 52390 таси қўпол турдаги қоидабузарликлар ташкил этган бўлса транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 1006 та ҳолатлар аниқланди. Бундан ташқари тезликни белгиланган меъёрдан ошириш, давлат рақам белгиларини яшириш, ҳаракатланишга қарама-қарши юриш каби бир қатор қоидабузарликларга чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, вилоятда жиноятчиликни олдини олиш бўйича ўтказилаётган қатор профилактик тадбирларда 153 та ҳолатда ўткир тиғли совуқ қуроллар олиб юрган ва 7 та (бита) таёқ, шунингдек, бошқа совуқ қуроллар транспорт воситаларининг салони кўздан кечирилиш давомида аниқланиб, шаҳар-туман ИИБларига чора кўришлик мақсадида топширилган. Бундан ташқари, вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳаванд моддаларни олиб ўтиш, сақлаш билан боғлиқ 14 та ҳолатлар аниқланиб, жиноятчилар тегровга жалб этилди. Ушбу жараёнларда 17 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.
Амалга оширилаётган кенг қамровли тадбирлар ва мунтазам ЙПХ масканларида 26 та ҳолатда ноқонуний металл айланмасига чек қўйилган бўлса, бошқарма Карантин хизмати ва вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда 1750 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Олинган гўшт маҳсулотлари вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги вилоят бўлимида лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсизлиги туфайли тегишли мутахассисларнинг хулосасига асосан йўқ қилинди.
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда мақсадли режалар асосида амалга оширилаётган бир қатор вазифалар ва кенг қамровли тадбирлар натижаси ўлароқ, ЙТҲ сонининг кескин камайишига эришилди. Натижада: одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ лари 42.4 % га тан жароҳати билан боғлиқ ЙТҲ эса 21.4 %га камайишига эришилди.
Айни кезларда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ саф тузилмалари томонидан вилоят ҳудудида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш учун қатор профилактик тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Text to speech