13 Сентябр 2021 йил 372

Сектор раҳбари оталиққа олинган мактабда

 

Бугун юртимизда мактаблар очилиб, болаларни яна ўз бағрига олди. Ёзги таътилдан сўнг мактабга қайтган болажонлар кўзида қувонч порлаб турибди.

Шаҳрисабз туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари подполковник Олим Тожиев оталиққа олинган 21-сонли мактабда бўлиб, мактабда болаларга яратилган шарт-шароит,  дарс жараёнлари, ўқувчиларнинг китоб дафтарлар билан таъминланганлиги ва кутубхонада мавжуд китоб фонди билан танишди.

Мактаб раҳбарияти билан маиший ва бошқа муаммолар, куз-қишки тайёргарлик масалалари юзасидан суҳбатлашди. Айрим муаммоларни бартараф этиш бўйича масъул мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Text to speech