6 Май 2021 йил 411

Спортни сев, спорт билан яша!

Жамиятда соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ва уни тарғиб этиш фуқаролар саломатлиги сақлашнинг бош омили ҳисобланади. Шу боис бошқа соҳалар қатори Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман бўлимлари ходимлари ўзлари билан бирга ҳудуддаги маҳалла ва мактабларда, коллежларда спорт мусобақаларини ташкил этишмоқда. Жумладан, Шаҳрисабз туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари подполковник Олим Тожиев ташаббуси билан тумандаги 74-ўрта мактабда спортнинг миллий кураш, волейбол ва мини футбол тури бўйича ҳудуддаги мактаб ва коллеж ўқувчилари ўртасида мусобақа ташкил этилди. Ўзаро дўстлик ва саломатликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мусобақада ғолиб жамоалар туман ИИБнинг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech