21 Сентябр 2021 йил 448

Тактик ва жанговар машғулотлар бўлиб ўтди


ИИВ Қоровул қўшинларининг Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмига қарашли “Қўнғиртоғ” дала полигонида шахсий таркибнинг ҳарбий, жисмоний, жанговар, касбий ва махсус тайёргарлигини юксалтириш мақсадида тунги амалий махсус-тактик машғулотлар бўлиб ўтди.
Қашқадаре вилоят ИИБ ТВБСО, ДХХ вилоят бошқармаси ҳарбий қисми ва Миллий гвардия ҳарбий қисми ҳамда Қоровул қўшинлари 7533-ҳарбий қисм МВБСВ шахсий таркиби иштирок етган машғулотларда соҳа ходимлари ўқ отиш, тоғда ҳаракатланиш, жисмоний, тактик ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ўз касбий ва жанговар тайёргарликларини оширишди.
Бу каби машғулотлар ҳарбий хизматчиларнинг фавқулодда ҳолатларда аниқ ва тўғри қарор қабул қилишларида муҳим аҳамият касб етиши шубҳасиз.

Text to speech