24 Январ 2023 йил 222

Тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда

Касби туман ИИБда шахсий таркиб иштирокида муҳтарам Президентимизнинг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 20 январдаги Қарори мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Қарорда ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш асосий вазифа этиб белгилангани қайд этилди.

Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексига биноан, ички ишлар органлари ходимлари “Инсон қадри учун” тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш, хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашиш, жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш, коррупция ва ҳуқуқ-тартибот тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмасликва бошқа бир қатор вазифалар иштирокчилар эътиборига етказилди.

Бу борадаги тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech