26 Январ 2023 йил 229

Тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда

Қамаши туман ИИБда Ўзбекистон Республикаси 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини ички ишлар органлари ходимлари билан ўқиб-ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ ва туман ИИБ раҳбарияти, бўлим шахсий таркиби иштирок этди. 

Тадбирда сўз олганлар қарорда “Инсон қадри учун” тамойили асосида ички ишлар органлари ходимларини ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар соҳиби этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш, хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндошиш, жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш, тизимда ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик кўрсатиб ўтилганини таъкидлашди.

Қарор билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди. Қарор талабига кўра, инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, хизматни ўташ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, ишга қабул қилиш шунингдек, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини замон талабларига мос равишда тўлиқ рақамлаштирилиши иштирокчиларга тушунтирилди.

Тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech