18 Май 2022 йил 331

Тарихий мажмуага саёҳат

     Бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ходимлари ҳам 18 май - Халқаро музейлар куни муносабати билан вилоятдаги тарихий обида ва тарихий масканларга саёҳат уюштиришди. Дастлаб Қарши шаҳридаги Одина масжидида бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ўқувчилар у ерда ташкил этилган музейда халқимиз тарихига оид маълумотлар билан яқиндан танишдилар. Одина масжиди музейидан жой олган жадидларга оид, пахта иши бўйича маълумотлар билан бирга ота-боболаримиз фойдаланган иш ва жанг қуроллари, кийим кечаклар, мусиқа асбобларини кўздан кечириб, халқимизнинг буюк аллома ва тарихий шахслари ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишдилар.
        Ходимлар у ерда масжид тарихи ва қўйилган экспонатлар билан яқиндан танишиб, мажмуа ҳақидаги билимларини бойитдилар.
Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар боғи” да бўлган ички ишлар органлари ходимлари истироҳат боғида кўргазмага қўйилган махсус ҳимоя воситалари, жанговар ва хизмат автомашиналари, қурол-яроғ ва бошқа ускуналар, кийим-бошлар, амфитеатр, ҳарбий хандақ, қояда тошга чиқиш, ўқ отиш жойи ва лукодром, ҳарбий кичик музей, парашютдан сакраш минорасини томоша қилишди.
    Тадбирда ходимларга ҳарбий хизматчилардаги жасурлик, мардлик, фахр-ифтихор, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик туйғуларини сингдириш, фуқароларда ички ишлар органларига ҳурмат ҳиссини бойтишга оид маълумотлар берилди.
Боғдаги, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида амалга оширилган ишлар саёҳатчиларда катта таассурот қолдирди.

Text to speech