8 Апрел 2021 йил 450

Тилга эрк беришнинг оқибати

 

Шаҳрисабз туманида икки нафар ёшларнинг ўзаро келишмовчилиги оқибатида юзага келган оғир тан жароҳати етказиш жинояти муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, Шаҳрисабз туман ИИБ раҳбарияти, ёшлар яшайдиган ҳудуд маҳалла фаоллари ва ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сўз олган вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник У.Яхшиев бу икки ёшларнинг жанжали арзимаган даҳанаки тортишув туфайли юзага келганини таъкидлади. 2021 йил 01 апрель куни эрталаб соат 07:00 ларда Шаҳрисабз тумани “Шакартери” МФЙда яшовчи А.У. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасида, таниши Шаҳрисабз тумани “Янгиқишлоқ” МФЙда яшовчи Б.Х. билан суҳбатлашиб ўтириб, тилга эрк бериши оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолишган. Оқибатда Б.Х. ёнида бўлган синиқ ошхона пичоғи бўлагини А.У.нинг кўкрак қафасига бир маротаба санчиб олган.

Шу ўринда мамлакатимизда “Тиғ” профилактик тадбири ўтказиб келинаётгани, фуқароларнинг ўткир тиғли, жисмлар, пичоқлар ва бошқа кесувчи жисмларни олиб юриши қонун билан тақиқланганига қарамай Б.Х.нинг синиқ пичоқни олиб юриши ўзбошимчаликдан бошқа нарса эмас. Маҳалла фаоллари эса муйлаби энди сабза урган  бу йигитни бирор иш билан банд қилиш ёки “Ёшлар дафтари”га киритиб, назорат қилмагани очиқ муҳокама қилинди.

Муҳокамада, келгусида бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ота-оналар боласининг кундалик турмуш тарзи - қаерга қандай иш билан кетаётгани, нима юмушлар билан бандлиги, кимлар билан юришини суриштирмаслигини қандай тушуниш мумкин. Боз устига ёшларнинг тиғли жисмлар олиб юришини эса мутлақо қонунга зид ҳолат. Муҳокамада ота-оналар масъулиятини оширилиб, тегишли мутасадди ташкилотлар ва маҳалла фаоллари вазифадор этилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Text to speech