23 Сентябр 2022 йил 344

Устозларга эҳтиром кўрсатилди

Ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган устоз-мураббийлар ёшларга касб сирларини ўргатиб, мураббийчилик ҳаракатига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Ўз навбатида шогирдлар ҳам байрам ва бошқа тарихий саналарда устозларни қутлаб, ҳолидан хабар олмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ раҳбарияти ҳам яқинлашиб келаётган Устоз ва мураббийлар байрами арафасида истеъфодаги маёрлар Ибодулла Ҳусанов ва Ўроз Ҳайдаровни хонадонида бўлиб  байрам билан қутлашди.

Бундай ҳурмат ва эҳтиром учун фахрийлар Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдириб, устоз-шогирд анъанаси ва мураббийчилик ҳаракатини янада кенг қулоч ёйишига ўз ҳиссаларини қўшишини билдиришди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech